18:11 | 13.09.24

                       

Ўзбекистон: ЯИМ ҳажмини 160 млрд долларга етказиш мақсади йўлида

Ўзбекистон сўнгги 5 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичи мунтазам ўсиб келаётган давлатларнинг қаторида саналмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз фаолиятидаги йўналишидан келиб чиққан ҳолда жорий йилги сайловолди дастурида ҳам жуда муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда. Жумладан, ЯИМ ҳажмини 160 млрд долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажмини 4 минг долларга етказишни мақсад қилган.

Маълумки, Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) яхлит иқтисодиёт ривожланиш якунини ифодалайдиган ишлаб чиқаришнинг пировард кўрсаткичи ҳисобланади.

Статистика маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2023 йилда ЯИМ ҳажми жорий нархларда 1 134,02 трлн сўм ёки ўртача алмашув курси бўйича 96,6 млрд АҚШ долларига тенг бўлган.

Шу билан бирга, Халқаро валюта жамғармаси 2023 йилда ялпи ички маҳсулотимиз илк бор 100 миллиард доллардан ошганини эътироф этган.

2023 йилда ЯИМ таркибида қишлоқ хўжалиги улуши 21,6 фоизни ёки 20,9 млрд АҚШ долларини, саноатнинг улуши 32,2 фоиз ёки 31,1 млрд АҚШ долларини, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 46,2 фоиз ёки 44,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

«Ўзбекистон–2030» стратегиясида мамлакат ялпи ички маҳсулотини 2030 йилга бориб 2022 йилга нисбатан икки баробар кўпайтириш, яъни уни 160 миллиард долларга етказиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган улушни 4000 долларга етказиш, иқтисодий кўрсаткичлар бўйича

Ўзбекистонни ўртача кўрсаткичдан юқори давлатлар қаторига чиқариш мақсад қилиб белгиланган.

Шу ўринда савол туғилади: 160 млрд АҚШ доллари маррасига эришиш кафолатлари қандай? Қўшилган қиймат қайси соҳалар ҳисобига тўғри келади? Бунинг асослари нималардан иборат?

Таҳлиллар 2030 йилга бориб 160 млрд АҚШ долларига тенг ЯИМ таркиби бўйича 45 млрд АҚШ доллари саноатга, 30 млрд АҚШ доллари қишлоқ хўжалигига ва 85 млрд АҚШ доллари хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келишини прогноз қилиш имконини беради.

Ўзбекистон сўнгги 5 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичи мунтазам ўсиб келаётган давлатларнинг қаторида саналмоқда.

Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, 2030 йилга бориб мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 160 млрд АҚШ долларига етказиш учун барча имкониятлар мавжуддир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: