14:31 | 27.09.24

                       

Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Африканинг Ботсвана давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу Ўзбекистон дипломатик ҳамкорлик қилаётган 153 давлат бўлди.

Ўзбекистон Африканинг Ботсвана давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири Лемоганг Квапе билан Дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшма коммюникени имзолаган. Ботсвана Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган 153 давлат бўлди.

«Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик», – дейди вазир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: