15:08 | 26.08.24
Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб нималар ўзгаради?
Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади
Ўзбекистон президентининг фармонига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.
Бунда:
Жаҳон брендлари ҳамкорлари 1 млн доллар грант олади
Маҳсулотларининг камида 30 фоизини машҳур халқаро бренд остида ишлаб чиқараётган бренд ҳамкорлари учун солиқ имтиёзлари берилади. Бу президентнинг «Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида келтириб ўтилган.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
— халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, шунингдек, бренд эгалари корхоналарида, хусусан, уларнинг ишлаб чиқариш майдончаларида рўйхат бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатларни қоплаш;
— машҳур халқаро брендлар остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганда грантлар ажратиш;
— халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий этиш, шунингдек, миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) хорижий ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш;
— халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш, хорижий давлатларда Made in Uzbekistan кўргазма залларида маҳсулотларни жойлаштириш, хорижий савдо уйларини ташкил этишда хоналарни ижарага олиш;
— халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш, жой ижараси, кўргазма стендларини ташкил этиш ва интернетда реклама маҳсулотларини жойлаштириш;
— ишлаб чиқариш бизнес-жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимларини (CRM, ERP, CERM) жорий этиш;
— камида бир йил муддатга жалб этилган малакали хорижий мутахассисларга рўйхат бўйича иш ҳақи тўлаш.
Бу мақсадлар учун Савдони қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 25 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.
2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача маҳсулотларининг камида 30 фоизини машҳур халқаро бренд остида ишлаб чиқараётган бренд ҳамкорлари учун ҳисобот даврида ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга пасайтирилади.
Шунингдек, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб бренд ҳамкорлари ва миллий бренд эгалари томонидан рўйхат бўйича мутахассис сифатида жалб қилинган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаш муддати уч йилгача белгиланади.
Заргарлар учун солиқ имтиёзи берилади
2024 йил 23 июл куни президентнинг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган.
Ҳужжат билан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган аффинаж корхоналарига «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни қулай бўлган шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ясаган ярим тайёр заргарлик буюмларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилишга рухсат этилади.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб 2027 йил 1 сентябрга қадар «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.
Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига сотилиши лозим бўлган қимматбаҳо металларнинг йиллик ҳажмлари кунлик биржа савдоларига чиқарилади. Бунда кунлик биржа савдоларида сотилмаган қимматбаҳо металлар ҳажмлари кейинги биржа савдоларига қўйиб борилади.
Қимматбаҳо металлар қуйидаги шаклларда савдога қўйилади:
— 5 грамм, 20 грамм, 50 грамм, 100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1 000 граммли олтин ўлчов пластиналар ва қуймалар;
— 100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1 000 граммли кумуш ўлчов пластиналар ва қуймалар.
Давлат буюртмаси параметрларида назарда тутилган қимматбаҳо металларнинг йиллик ҳажмлари муддатидан аввал сотилган тақдирда, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖ томонидан биржа савдоларида реализация қилиш учун қўшимча қимматбаҳо металлар ҳажмлари ажратилади.
Ов туризми ривожлантирилади
Давлат раҳбарининг «Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликларига уч йил муддатга солиқ имтиёзлари берилади.
Ҳужжат билан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб овчилик хўжалигини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:
— ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади (табиий сув оқимларида, шунингдек каналларда ва коллектор-дренаж тармоқларида умумий фойдаланиш тартибида жисмоний шахслар томонидан балиқ тутиш, ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида ов қилиш ҳамда Экология вазирлиги томонидан белгиланган тартибга асосан эркин ов қилиш ҳудудларида ов қилиш бундан мустасно);
— овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳамда ўрмон фонди ерларидан 10 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 100 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни белгилаган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилади. Бунда ер участкалари биринчи босқичда 10 йил, инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра иккинчи босқичда 10 йил ҳамда учинчи босқичда 29 йил муддатга берилади. Агар икки йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади;
— электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари Экология вазирлиги билан тўғридан-тўғри тузиладиган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномага асосан овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади. Бунда бириктирилган ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ундириладиган йиллик ҳақ миқдори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Экология вазирлиги томонидан белгиланади. Электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахслар овчилик хўжалигини юритиш учун туташ ҳудуддаги ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган тақдирда, электрон онлайн-аукцион натижалари бекор қилинади ва ер участкалари қайта электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
— овчилик хўжаликлари Экология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган форматда ишлаб чиқилган ва келишилган 10 йилга мўлжалланган техник-иқтисодий асоснома материаллари асосида фаолият юритади. Питомникларда ёввойи ҳайвонларни тўлиқ босқичда етиштиришни йўлга қўйган ҳолда ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар сонига тенг миқдорида ёввойи ҳайвонларни Экология вазирлиги томонидан белгиланадиган тартиб асосида, уларнинг урчиш пайтларидан ташқари йил давомида ов қилишни ташкил этади. Бунда, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома олиш талаб этилмайди;
— ёввойи ҳайвонларнинг урчиш пайтлари Зоология институтининг хулосаси асосида белгиланади.
Шунингдек, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари ушбу фаолият йўналишларини ташкил қилгандан бошлаб уч йил муддат мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингач таъмирланади
Бундай тартиб президентнинг 2024 йил 1 июлда қабул қилинган тегишли қарори билан белгиланмоқда.
Ҳужжатда келтирилишича, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.
Рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 5 кун муддатда кўрсатилади.
Рухсатнома йўл объектини балансида сақловчи вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади. Рухсатномада йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган шахс, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг мақсади ва муддати, рухсатноманинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код, шунингдек, ушбу муддат ичида йўл объектининг аввалги ҳолатини тикламаслик тегишли маъмурий ва фуқаровий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади.
Шунингдек, йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт ҳисобланади. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган жойда хавфсизлик чораларини кўриш масъулияти рухсатнома берилган шахс зиммасига юклатилади.
Бундан ташқари, ҳудудлар қиёфасини яхшилаш мақсадида эксперимент тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилаб берадиган муайян ҳудудда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар амалга оширилади:
Ногиронликни белгилашнинг янгича тартиби жорий этилади
Президентнинг тегишли қарори билан ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилмоқда.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади. Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади. Бунда врачлик-маслаҳат комиссиялари оилавий шифокорлар томонидан тиббий ҳужжатлар ўз вақтида тўғри расмийлаштирилган ҳолда юборилишига услубий кўмаклашади.
Шунингдек, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябрга қадар ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди.
Шахс соғлиғининг ҳолатига кўра «Инсон» марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.
Солиқчиларга янги ваколат берилади
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб солиқ органларига ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувларини амалга ошириш ваколати берилади. Бу ҳақда президентнинг 2024 йил 30 майда қабул қилинган «Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида келтириб ўтилган.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:
— икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;
— қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади.
Шунингдек, солиқ органларига мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича аниқланган қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилганлиги юзасидан текширувларни тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ваколати берилади.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 сентябрдан пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик йиғим ҳам жорий этилади.
Тамаки маҳсулотлари транзити учун талаблар белгиланади
Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан алкогол ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирлари кучайтирилмоқда.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти харид қилган ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимига харид қилиш жараёнида жойлаштирилган истеъмол ва техник этил спиртидан фойдаланиш мақсадларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги аниқланганда, охирги 12 ойда биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спирти ҳажмига ҳисобланадиган акциз солиғи суммасининг 2,5 баравари миқдорида солиқ органлари томонидан молиявий жарима қўлланади.
Шунингдек, фармон билан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларининг транзити учун қуйидаги талаблар жорий этилади:
— товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати, уни етказиб бериш шартномаси (битими), товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уни олиб ўтиш жадвалининг мавжудлиги;
— юк олиб ўтувчи томонидан тегишли божхона тўловларининг суммаси Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлиги. Бунда кейинчалик товарлар республика ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган суммалар қайтарилади;
— тамаки ташувчи транспорт воситаларининг фақат инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали ўтказилиши;
— қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси бўлган тамаки маҳсулотларини республика ҳудудидан транзит олиб ўтишга рухсат этилиши, бундан акциз маркаси қўлланмайдиган давлатлардан импорт қилиш ёки уларга экспорт қилиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно.
Фармонда 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб алкогол маҳсулотларининг улгуржи савдоси учун энг кам сотиш нархларини жорий қилиш ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, 2024 йил 1 сентябдан бошлаб:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: