19:23 | 17.06.24

                       

Ўзбекистонда 14 478 та хорижий инвестициялар иштрокидаги корхоналар мавжуд

Ўзбекистонда 14 478 та хорижий инвестициялар иштрокидаги корхоналар мавжуд. Ҳудудлар кесимида энг кўп корхона пойтахтда жойлашган.

Ўзбекистон бўйлаб Тошкент шаҳрида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кўп. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 май ҳолатига, чет эл инвестициялари иштрокида 14 478 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида – 9 436 та;
  • Тошкент вилоятида – 1 629 та;
  • Самарқанд вилоятида – 585 та;
  • Фарғона вилоятида – 496 та;
  • Бухоро вилоятида – 349 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 345 та;
  • Андижон вилоятида – 335 та;
  • Навоий вилоятида – 229 та;
  • Наманган вилоятида – 218 та;
  • Сирдарё вилоятида – 213 та;
  • Жиззах вилоятида – 181 та;
  • Қорақалпоғистон Респ. – 181 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 152 та;
  • Хоразм вилоятида – 129 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: