13:51 | 17.09.24
Ўзбекистонда 18 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: