13:44 | 10.04.23 848

Ўзбекистонда муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайди

20 000, 100 000 ҳамда 200 000 сўмлик банкноталар улуши эса ортган

Марказий банк Ўзбекистонда 2023 йил январ–март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 триллион сўмга камайгани ҳақида хабар берди.

Инфографика: Марказий банк

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 3 ойи давомида 1000 сўмлик (1 январ ҳолати бўйича умумий нақд пулларга нисбатан 0,9 фоизни ташкил этган бўлса, 1 апрел ҳолатига кўра 0,4 фоиз бўлган) , 5000 сўмлик (1 январ — 6,5 фоиз, 1 апрел — 5,9 фоиз), 10 000 сўмлик пуллар (1 январ — 9,4 фоиз, 1 апрел — 8,1 фоиз) улуши камайган.

Йирик пуллар улуши эса ортиб бормоқда: 100 000 сўмлик 41,6 фоиздан 42,5 фоизга, 200 000 сўмлик 11,5 фоиздан 13,5 фоизга, 20 000 сўмлик 2,4 фоиздан 2,8 фоизга.

Катта пуллардан фақат 50 000 сўмлик улуши йил бошидан бери камайган — 1,5 фоизга.

Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони камайган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1198
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 814
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 701