12:14 | 28.02.23 1258

Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолига бериладиган электр энергияси 50 фоизга оширилади

Шунингдек, газ сарфи юқори бўлган ишлаб чиқариш қувватларини кўмирга ўтказиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев 27 феврал куни қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда сўнгги уч йилда Ўзбекистон энергетика соҳасига 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилингани таъкидланди.

Хусусан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида янги қуёш электр станциялари ишга туширилди. Шунингдек, 2023 йилда ҳам 18 та шундай станция барпо этилмоқда. Натижада бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга ошиши кутилмоқда.

«Умуман, энергетика масаласи давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва назоратида. Бу соҳада кўплаб лойиҳалар, ҳудудларга ташрифлар чоғида аниқ вазифалар белгиланмоқда. Президентнинг шу йил 16 февралдаги қарори билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича катта дастур қабул қилинди. Жумладан, ‘Яшил энергия’ компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди», дейилади хабарда.

Мазкур дастурга кўра, 2023 йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, йиғилиш давомида мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди. Жумладан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди.

Шунингдек, йиғилишда энергетиканинг бошқа йўналишларида кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, жумладан, аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, газ сарфи юқори бўлган ишлаб чиқариш қувватларини кўмирга ўтказиш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш, мавжуд углеводород хомашёси конларини ривожлантириш ва янгиларини ўзлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Аввалроқ Президент қарори билан Ўзбекистонда 1 майдан топшириладиган кўп қаватли уйлар томига қуёш панеллари ўрнатилиши ҳақида хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 959
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946