19:19 | 12.04.23 508
Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагида солиқ тушумлари қарийб 38 трлн сўмга етди
Акциз солиғидан тушумлар 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 млрд сўмга камайган
Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чораги давомида солиқ тушумлари 37,8 триллион сўмдан ортгани ҳақида хабар берди.
Жумладан, солиқ турлари кесимида (2022 йилнинг мос даврига нисбатан):
- фойда солиғидан 9,5 триллион сўм (392,4 миллиард сўмга ёки 8,6 фоиз);
- ҚҚСдан 8,4 триллион сўм (807,7 миллиард сўмга ёки 10,6 фоиз);
- ЖШОДСдан 6,6 триллион сўм (1,4 триллион сўмга ёки 26,5 фоиз);
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан 3,5 триллион сўм (82,4 миллиард сўмга ёки 6,4 фоиз);
- ер солиғидан 1,4 триллион сўм (311,4 миллиард сўмга ёки 28 фоиз);
- мол-мулк солиғидан 1,3 триллион сўм (372,9 миллиард сўмга ёки 39,5 фоиз);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 205,8 миллиард сўм (26,4 миллиард сўмга ёки 14,7 фоиз) ўсишга эришилди.
Шунингдек, акциз солиғидан 3,3 триллион сўм ундирилиб, якуний истеъмолчиларга реализация қилишда тўланадиган акциз солиғидан (АИ-80 бензини учун) имтиёз берилганлиги сабабли тушумлар 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 миллиард сўмга ёки 0,2 фоиз камайган.
Солиқ тушумлари ҳудудлар кесимида:
- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси — 21,6 триллион сўм (2 фоиз);
- Тошкент шаҳрида — 6 триллион сўм (26 фоиз);
- Тошкент вилоятида — 1,5 триллион сўм (28 фоиз);
- Самарқанд вилоятида — 1,1 триллион сўм (24 фоиз);
- Фарғона вилоятида — 1 триллион сўм (10 фоиз);
- Қашқадарё вилоятида — 987 миллиард сўм (21 фоиз).