12:41 | 06.08.24
Ярим йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган 36 та тиббиёт объекти фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва янги биноларни қуришга катта эътибор қаратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил Инвестиция дастури доирасида 147 та тиббиёт муассасасида 1,3 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. ССВ бошқарма бошлиғи Иззатилла Набиев мазкур ҳолат бўйича батафсил гапириб берди:
Шундан:
Шунингдек, 125 таси янгидан бошланувчи, 22 таси эса йилдан-йилга ўтувчи объектлардир.
Қайд этилишича, 2024 йил якунига қадар 142 та объектни ишга тушириш белгиланган.
Ўтган ярим йил давомида 36 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Республика бўйича жами объектларда 513,7 млрд сўм маблағ молиялаштирилган, 633,5 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.
Шу билан бирга, амалга оширилаётган қурилиш ишларини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида Инвестиция дастурига киритилган 143 та тиббиёт муассасасининг 130 тасига 483 та кузатув камераси ўрнатилди. Жумладан, 94 та объектдаги 293 та камера «Ситуацион марказ»га уланди.
2024 йил Инвестиция дастури доирасида ҳудудларда бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мисол учун, Бухоро шаҳар «Ибн Сино» МФЙдаги вилоят эндокринология диспансери (110 ўринли даволаш биноси ва 100 қатновли поликлиникани қуриш) ҳамда Шофиркон тумани «Зарчабек» МФЙдаги тиббиёт бирлашмасини (270 ўринли даволаш бўлими) қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, Самарқанд вилояти наркология диспансери ва Самарқанд шаҳри ҳудудида 200 ўринга мўлжалланган туғуруқ комплексини қуриш ишлари жадал олиб бориляпти.
Шу билан бирга, Термиз шаҳар «Эски шаҳар» маҳалласидаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудида «Тиббиёт кластери» биноси қуриб битказилмоқда. Қибрай тумани «Салар» МФЙдаги Республика болалар ортопедия марказини реконструкция қилиш ишлари ҳам якунланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: