19:21 | 05.07.24

                       

Ўзбекистонда 3,7 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди

Ўзбекистонда 3,7 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди. Ушбу маблағ иш ҳақи ва нафақа пуллари бўлган.

Прокурорлар ташаббуси билан 311 маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 4 312 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда Расмий хабарлар канали маълум қилди.

Хабар берилишича, АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг аҳолига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Прокурорлар секторларидаги «Темир дафтар»га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

«Аёллар» ва «Ёшлар дафтарлари»га киритилган 243 456 нафар хотин – қизлар ва 29 198 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, бугунги кун ҳолатига ёшларнинг 2881 нафарини бандлиги таъминланган, 1796 нафари касб–ҳунарга йўналтирилган, 400 нафарига кредит ажратилган, 475 нафарига 536 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилган, 191 нафар ёшларга эса 712 млн. сўм субсидия ажратилди.

Бундан ташқари, ўтказилган ўрганишларда 3087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилган.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд. сўми талон-торож қилинганлиги аниқланиб, 34 та жиноят иши қўзғатилган.

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 1644 та муаммолар ҳал этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: