14:12 | 11.09.24

                       

Ўзбекистонда 4,2 млрд сўмлик иш-ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож қилинди

Бош прокуратура 4,2 млрд сўмлик иш-ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож қилингани юзасидан 52 та жиноят иши қўзғатди.

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг Ўзбекистон аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, Прокурорлар секторларидаги «Темир дафтар»га киритилган 5 мингдан зиёд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

Жумладан, уларнинг 181 тасининг уй-жойи таъмирланиб, 57 тасига янги уй – жойлар қуриб берилиши таъминланди. Шунингдек, 2 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.

«Аёллар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 246 673 нафар хотин-қизлар ва 36 687 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббусларини кўллаб – қувватлашга доир ишлар изчил давом эттирилмоқда. 582 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 8 минг 759 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд сўми талон – торож қилинганлиги аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: