18:34 | 24.09.24

                       

Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ ҳиндистонлик талаба таҳсил олмоқда

Улар Ўзбекистонда ахборот технологиялари, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида мутахассислик олишмоқда.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик тадбирида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев мамлакатнинг Уттар-Прадеш штатида бўлиб ўтган маданиятлар туташуви ва таълим уйғунлигига бағишланган халқаро анжуманда Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётгани ҳиндистонлик талабалар 5 мингдан ортиқ экани маълум қилди.

Фото: Dunyo АА

Ҳиндистон талабалари Ўзбекистонда турли йўналишларда, жумладан, ахборот технологиялари, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида мутахассислик олишмоқда.

Қайд этиш керак, Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг Амити, Шарда университетлари ҳамда Ачарья ва Самбҳрам институтлар гуруҳларининг кампуслари фаолият юритмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: