15:11 | 21.06.24
Ўзбекистонликлар қанча пулини дорига сарфлагани маълум бўлди. Пойтахт аҳолиси беш ой ичида 2,1 триллион сўмлик дори сотиб олган.
Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Маълумотларга кўра, республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд. Харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади.
2024 йилнинг январь-май ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 триллион сўм), Самарқанд (986,9 миллиард сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 миллиард сўм) қайд этилган.
Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашгани ҳисобига шаклланган. Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар Жиззах (201,3 миллиард сўм), Навоий (191,6 миллиард сўм) ва Сирдарё (170 миллиард сўм) вилоятларига тўғри келган.
Юқоридаги рақамлар ва ҳар бир ҳудудда рўйхатга олинган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда йил бошидан ўртача бир киши дори воситаларига: