Ўзбекистонда алимент тўловлари оширилади
2024 йил 1 сентябрдан алимент тўловлари 10-15 фоизга оширилади.
Мажбурий ижро бюросининг маълумотига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан алимент тўловлари 10-15 фоизга оширилади.
- 2024 йил 1 сентябрдан қарздорнинг нафақасига тўланадиган алимент 15 фоизга ошади;
- 1 октябрдан қарздор педагогларнинг иш ҳақи учун тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга, хусусий сектор ва бюджет ташкилотлари ходимлари учун эса 10 фоизга оширилади;
- Ишсиз алимент тўловчилар ҳам 1 октябрдан 10 фоизга кўпроқ алимент тўлайди.
Маълумот учун, агар алимент тўловчи шахснинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаса, алимент қарзи Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи бўйича ҳисобланади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда 1 сентябридан бошлаб пенсиялар 15 фоизга оширилди.
-
Ўзбекистонда 1 октябрдан жарима миқдори
оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: