15:11 | 30.03.24

                       

Ўзбекистонда апрель ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда апрель ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.

метеорологик кузатувларнинг бутун тарихи давомида хилма хил апрель ойлари қайд этилган. 2024 йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу даврда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Текислик ҳудудларда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 2—3 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Апрель ойи биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқ бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даража илиққача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: