10:43 | 09.07.24
Ўзбекистонда автомобиль йўллари тоифаларга ажратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан тасдиқланган йўл хўжалиги тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни амалга ошириш доирасида шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларининг ўзгаришини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини қайтадан ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга қарор қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон автомобиль йўлларининг қуйидаги рўйхатлари тасдиқланди:
Мазкур рўйхатлар 2025 йил 1 январдан кучга киради.
Транспорт вазирлигига бир ой муддатда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган кўприк иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 5 июлдан кучга кирди.