12:52 | 30.10.24

                       

Ўзбекистонда авторақамлар сотуви салкам 3 баробарга ўсди

Ўзбекистонда авторақамлар сотуви салкам 3 баробарга ўсди. Ўтган 9 ойда сотилган энг қиммат рақам нархи ярим млрд сўмни ташкил қилган.

29 октябрда Товар-хом ашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 9 ой якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 620,0 миллиард сўмлик 152,0 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Рақамларнинг сотуви сони ва ҳажми бўйича 2,6 баробарга ўсди.

Сотилган авторақамларнинг 97 фоиз жисмоний шахсларга ва қолган 3 фоизи юридик шахсларга тўғри келган. Уларнинг энг паст баҳоси – 1,7 миллион сўмни, энг қиммати эса 517,1 миллион сўмни ташкил қилди.

2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида биржанинг mobilraqam.uzex.uz савдо тизими орқали жами 14,6 миллиард сўмли 3577 та рақам сотилди. Сотилган давлат белгиларининг умумий қиймати 2023 йилнинг мос даврига нисбатан бир ярим маротабага ўсди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: