16:01 | 24.02.23
Бу бўйича Президент фармони имзоланди
Президент «Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қарор билан 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:
Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси бир ой муддатда республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларининг ҳисобрақамларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасидан кейин тўлиқ миқдорда қайтаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиши керак бўлади.
Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, хусусан, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан (республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар бундан мустасно) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани уч қаватли бинога – 0,9, тўрт қаватли бинога – 0,8, беш қаватли бинога – 0,7, олти қаватли бинога – 0,6, етти ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда фермер хўжаликлари ва кластерлардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади
Аввалроқ Ўзбекистонда айрим фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилиниши мумкинлиги ҳамда айрим фермер хўжаликларига 120 млн сўмгача субсидия берилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: