18:54 | 09.03.23
Шунингдек, бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонучилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала муҳокама қилинди. Мажлисда Конституцияга бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилаётгани маълум қилинди.
Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.
Булар
Шунингдек, бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонучилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, бош вазир номзодини илгари суриш фақатгина сайловда энг кўп овоз олган партия иродасига боғлаб қўйилган. Янги киритиладиган тартибга кўра, барча сиёсий партия фракцияларининг бош вазир номзодини кўриб чиқишдаги иштироки таъминланади.
Аввалроқ Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг айрим ваколатлари парламентга ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Хусусан, бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиш, шунингдек, монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.
Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.