7:39 | 10.07.24
Ўзбекистонда баъзи поезлар қатнови бошқа вокзалларга ўтказилади. Чипталарни онлайн сотиб олиш мумкин.
Тошкент-Марказий вокзалидаги поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга оширади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 15 июлидан 15 августигача Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга оширади
«Тўқимачи» ҳамда «Тошкент йўловчи» бекатлари оралиғидаги темир йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан «Олма-ота – Тошкент – Олма-ота», «Тошкент – Новосибирск – Тошкент», «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда «Тошкент – Хожикент – Тошкент» шаҳарлараро поездларидан ташқари, бугунги кунда Тошкент-Марказий темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар 15 июлдан 15 августгача Жанубий вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.
Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари, «Шарқ», «Насаф» ҳамда «Тошкент – Андижон – Тошкент», «Тошкент – Волгоград – Тошкент», «Душанбе – Тошкент – Душанбе» йўловчи поездлари Жанубий вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент-Марказий ҳамда Тошкент-Жанубий вокзалларидаги барча чиптахоналар туну-кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари чипталарни электрон тарзда ҳам олиш мумкин.
Шунингдек, бир ой мобайнида Тошкент-Марказий вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган, ёки адашиб Марказий вокзалга келиб қолган йўловчиларни Жанубий вокзалга олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар ҳам қўйилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: