15:41 | 11.09.24
Ўзбекистонда бир миллионга яқин ёлғон иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзганларга кескин чора кўрилди.
АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Ўрганишларда 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.
Шу билан бирга, 10 789 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб,
бартараф этилди ҳамда 8030 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 2 426 та муаммо ижобий ҳал этилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: