15:21 | 27.02.24

                       

Ўзбекистонда болаларини жисмоний жазолаш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин. Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 27 февралдаги мажлисида ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасида белгиланмоқда.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслиги, таълим муассасаларида интизомий жазо чораси сифатида зўравонликнинг ҳар қандай шакли, шу жумладан жисмоний жазо ва бошқа шафқатсиз хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ёки қадр-қимматни камситувчи муомалани қўллашга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: