17:11 | 10.07.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.
Ўзгидромет эълон қилган прогнозларга кўра, 13—14 июль кунлари ҳудудларда 30—34 даражагача иссиқ бўлади. Жанубий вилоятларда эса ҳарорат 13 июль куни 39 даражагача, 14 июль куни 37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси баъзи жойларида 14 июль куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда 13—14 июль кунлари ёмғир ёғиши прогноз қилинган.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: