16:45 | 14.06.24

                       

Ўзбекистон​​​​​​​да дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон​​​​​​​да дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика ҳудудининг катта қисмида +32…+35 даража атрофида бўлган жуда қулай ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво +37…+39 даражагача исийди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 16-18 июн – Қурбон ҳайити байрами кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида +36…+39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+41 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июн кунлари кечга томон баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 14-15 июнда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +32…+35 даража бўлади. 16-18 июн кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+38 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: