15:25 | 27.09.24

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан булутли об-ҳаво кузатилади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади.

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, 27-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида 27 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 29 сентябрда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезикда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 7-12о, кундуз кунлари 27 сентябрда 20-25о, 28 сентябрда 22-27о, 29- сентябрда 24-29о бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: