14:01 | 16.08.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 17 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16 августда 18-23 даража, 17-18 августда 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 17 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 16 августда кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража; 17 августда кечаси 17-22 даража, кундузи 28-33 даража; 18 августда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 16-17 августда ёғингарчилик кутилмайди, 18 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 16 августда кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража; 17 августда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража; 18 августда кечаси 17-22 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 16 августда кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража; 17-18 августда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 16 августда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража; 17-18 августда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 16-17 августда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 18 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 августда кечаси 14-19 даража, кундузи 22-27 даража, 17-18 августда кечаси 11-16 даража бўлади, кундузи 17-22 даражагача пасаяди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: