13:44 | 30.08.24

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.

Август ойининг охирги кунларида ва 1-3 сентябрь байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 30-31 августда кундуз кунлари 31-35 даража атрофида, жанубда 37 даражагача бўлади. 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2-3 сентябрда ҳарорат 28-31 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари 13-15 даражагача пасаяди.

Нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан қайд этилади.

Тошкент шаҳрида 30-31 август ва 1-3 сентябрь кунлари ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 15-18 даража, 3 сентябрда 13-15 даража, кундуз кунлари 30-31 август ва 1 сентябрда 30-34 даража, 2-3 сентябрда 28-30 даража- бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: