18:13 | 06.09.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.
Бугун 6 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади. Кундуз куни ҳаво бироз булутли бўлади, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 26-29 даража бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 22-27 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6 ва 7 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 7 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумикн. Шу кундари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда 6 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кеча томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 24-29 даража бўлади.
7-8 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 24-27 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: