11:09 | 13.08.24
Ўзбекистонда барча давлат ва нодавлат телеканаллар реклама юзасидан огоҳлантирилди.
Реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қўмита томонидан рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборилган.
Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.
Маълумотларга кўра, ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, Қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар қўлланилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: