10:40 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонда дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди

Президент кўрсатмаси билан Бухоро заводида ишлаб чиқарилган дизель ёнилғисининг нархлари ЭКО дизель ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди. «Ўзбекнефтгаз»га қарашли барча нефть базалардан ёнилғи пасайтирилган нархда (11 608 190 сўм) биржага чиқарилди.

Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан Ўзбекистонда дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, 12 февраль куни Президент раҳбарлигида ўтказилган  видеоселектор йиғилишида «Ўзбекнефтгаз» АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Жамият томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро заводида синтетик дизель ёнилғиси компонентини компаундлаш орқали ишлаб чиқарилган дизель ёнилғисининг нархлари ЭКО дизель ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди. 19 февралдан Жамиятга қарашли барча нефть база омборларидан ЕВРО-5 ССДФ русумли дизель ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.

Аввалроқ Мирзиёев 2025 йилдан эътиборан АI-80 маркали бензиндан узил-кесил воз кечиш бўйича Бош вазирга топшириқ берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: