16:09 | 13.03.23 673
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Евро ва рубл курси ҳам ошди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 март, сешанба куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 18,15 сўмга кўтарилиб, 11 420,26 сўмни ташкил этди. 1 евро 50,15 сўмга юқорилаб, 12 186,56 сўмга етди. 1 Россия рубли ҳам 1,51 сўмга қимматлади ва 151,14 сўм бўлди.