9:11 | 09.08.24

                       

Ўзбекистонда электр энергетика соҳаси тартибга солинди

⚡️Мирзиёев «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

Президент томонидан «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонун имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилиишича, қонун электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Электр энергетикаси соҳасини давлат томонидан тартибга солишни қуйидагилар амалга оширади:

  • Вазирлар Маҳкамаси;
  • Энергетика вазирлиги;
  • Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги;
  • Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси электр энергетикаси соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди. Энергетика вазирлиги эса энергетика соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Қуйидагилар электр энергияси бозорининг иштирокчиларидир:

  • электр энергияси бозори оператори;
    ишлаб чиқарувчи;
  • электр энергиясини сақлаш тизими оператори;
    узатиш тизими оператори;
  • марказий харид қилувчи;
  • трейдер;
  • тақсимлаш тизими оператори;
  • таъминотчи;
  • истеъмолчи.

Тарифлар ва тўловларни белгилаш ҳамда уни тартибга солинадиган тўловлар Энергетика бозори регулятори томонидан белгиланади. Қабул қилинган тарифлар ва тўловлар кучга киришидан камида 15 беш кун олдин эълон қилинади. Ҳеч қандай тариф ёки тўлов орқага қайтиш кучига эга эмас.

Маълумот ўрнида, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: