20:04 | 09.07.24

                       

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ортиқча киловатт учун пул олмаган

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ортиқча киловатт учун пул олмаган. Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асоссиз.

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олгани қайд этилмаган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлардаги электр ҳисоблагичлар ортиқча истеъмол учун пул ҳисоблаётганлиги тўғрисида мурожаатларнинг ҳар бири маъсуллар томонидан назоратга олиниб, мурожаат жойига чиққан ҳолда муаллифлар иштирокида ўрганилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўрганишлар жараёнида аҳолига ортиқча истеъмол учун пул ҳисоблаётганлиги аниқланмаган.

«Шу ўринда айрим ижтимоий тармоқ админларидан аҳоли орасида шубҳа уйғотувчи маълумотларни чиқармасликларини сўраган ҳолда, бу каби тасдиқланмаган хабарлар учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: