22:24 | 16.06.24

                       

Ўзбекистонда энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланганларга чегирма берилади

Ўзбекистонда энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланганларга чегирма берилади. Энергетика вазирлиги янги қарор бўйича маълумот берди.

Истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари учун амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. Бу ҳақда Энергетика матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, янги таҳрирдаги қарор билан аҳоли истеъмолчилари ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда.

Хусусан, қарорнинг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, истеъмолчиларга тасарруфидаги мавжуд эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштириш натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.

Бунда:

  • Истеъмолчилар электр қурилмаларни алмаштириш жадвали ва унинг натижасида эришиладиган иқтисодни назарда тутувчи дастурни тақдим этгандан сўнг, «Ўзенергоинспекция» 10 кун муддатда ушбу дастурнинг асосланганлигини кўриб чиқади ва натижаси бўйича келишади ёки асослантирган ҳолда келишишни рад этади;
  • тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилган ишлар натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажми энергия аудитор томонидан ўрганилади ва ушбу ҳажмлар бўйича хулоса берилади;
  • энергия аудитор хулосаси «Ўзенергоинспекция» ва ҳудудий электр таъминоти корхонасига тақдим этилади ва ижобий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб чегирмалар қўлланилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: