11:33 | 22.06.24

                       

Ўзбекистонда энг кўп юрак-қон томир касалликларини даволаш учун дори сотиб олинган

Ўзбекистонда энг кўп юрак-қон томир касалликларини даволаш учун дори сотиб олинган. Воҳа аҳолисда ушбу касаллик кескин ошганидан Шавкат Мирзиёев ҳам хавотир билдиирган.

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, бундай маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади. Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:

  1. юрак-қон томир касалликлари;
  2. инфексион касалликлар;
  3. оғриқ қолдирувчи восита;
  4. асаб тизими касалликлари;
  5. ошқозон-ичак касалликлари;
  6. нафас олиш йўллари касалликлари;
  7. таянч-ҳаракат тизими;
  8. томоқ-бурун касалликлари;
  9. жигар касалликлари.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябрь ойида Президент Қаршида ўтказган йиғилишида воҳа аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси сабаб юрак қон-томир касалликлари кўпайганидан хавотир билдирган. У ўшанда соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва вилоятда соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, 30−70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келади.

Мавзуга доир:

Юрак қон-томир касалликлари: сабаб, оқибат ва ундан сақланиш йўллари

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: