22:38 | 16.08.24
Ўзбекистонда фермер ва деҳқонларга имтиёзли кредит ажратилади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Шоли етиштирувчилар фаолияти қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Қайд этилишич, 15 август куни Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1-центябрдан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Президент (ПҚ–52-сон, 15.12.2021 й.) қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.
2025–2026 йилларда шоли экиш учун харид қилинган ва ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизи Давлат буджетидан субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилади.
Хоразм вилоятида шоли етиштирувчиларга қўшимча субсидиялар ажратилади.
Жумладан, шоли етиштириш учун ҳар бир гектар лазерли текисланган майдонга сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ бир гектар учун умумий харажат миқдорининг 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаш учун.
Президент (ПҚ–144-сон, 01.03.2022 й.) қарорида белгиланган миқдорларда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун.
Шунингдек, 2024 йил ҳосилидан, истисно тариқасида, Хоразм вилоятидаги 120 центнер ва ундан юқори ҳосил олган қишлоқ хўжалиги корхоналарига етиштирилган шолининг 50 фоиздан ошмаган гуруч маҳсулотини экспортга йўналтиришга рухсат берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: