12:15 | 19.08.24

                       

Ўзбекистонда грантда ҳам контрактда ҳам 1 йил ўқилади

Ўзбекистонда грантда ҳам контрактда ҳам 1 йил ўқилади. 2 йилдан яхши ўқиганлар учун грант ажратилади.

Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга гранд ажратилади. Бунга кўра:

  • Таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
  • Таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади;
  • Таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади;
  • Ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: