7:34 | 17.09.24
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 17 сентябрь куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
18 сентябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 19 сентябрда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
20 сентябрда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даража, баъзи жойларда +32 даража бўлади. Кечалари +12…+17 даража бўлиши кутилмоқда.
Шамол ўзгарувчан йўналишда ўртача тезликда эсади, 16 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 16-17 сентябр ва 19-20 сентябр кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида 17 сентябрда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. 18-20 сентябр кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 19 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +14…+17 даража, кундузи +26…+29 даража бўлади. Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: