14:41 | 13.04.23
Мамлакат ҳудудига 15−17 апрел кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 15–17 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ,16 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, Устюртда 16-17 апрелда кечаси 2 даража совуқ-3 даражагача пасаяди, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 15 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ,17 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 15 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ,17 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ,17 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 15 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 15-16 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 16-17 апрелда кечаси 0-5 даражагача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: