16:35 | 19.08.24

                       

Ўзбекистонда ҳаво яна исишни бошлайди

Ўзбекистонда ҳаво яна исишни бошлайди.

Ўзбекистонда душанбадан салқин ҳаво чекина бошлайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиб, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 8-10 даражагача пасайганди. Прогнозларга кўра, 19 август, душанба кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, лекин иш ҳафтасининг охиригача нисбатан қулай бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 30-35 даражагача, баъзи жойларда 37 даражагача исийди.

Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даража, кундуз кунлари 32-35 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: