17:58 | 27.02.23 450

Ўзбекистонда ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш институтини ташкил этиш таклиф қилинди

2019-2021 йилларда ҳокимликларнинг 5 мингдан ортиқ қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган

Ўзбекистонда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаларида фуқаролардан 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, таклифлар орасида маҳаллий Кенгашларга ҳам ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш ваколатини бериш ҳақидаги таклиф ҳам бор. Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари, яъни ҳокимларга нисбатан у ёки бу вакиллик органи ёки ташкилот томонидан ишончсизлик вотумини билдириш бўйича нормалар ўрнатилмаган.

Статистик маълумотларга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2019-2021 йилларда жами 28 253 та ҳужжатлари, шундан прокуратура, адлия ва бошқа органлар таъсир чораларига асосан 14 492 та қарор ва фармойишлар бекор қилинган ва 8 725 таси қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 5 036 таси суд органлари томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.

Маҳаллий вакиллик органлари ваколатларини кучайтириш, уларни халқ вакиллари сифатида ижро органлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериши ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида ҳокимларга ва кенгашга ҳисобот берувчи шахсларга ишончсизлик вотумини билдириш юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этиляпти.

Аввалроқ Президент «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Киритилган ўзгартишлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳокимлар, божхона органлари, Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг ваколатларига, шунингдек, МЧЖлар фаолиятини текширишга қўйиладиган талабларга тааллуқлидир.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1161
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 524
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 802
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 830
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1495
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 679