11:58 | 17.08.24

                       

Ўзбекистонда ҳудудларнинг саноат салоҳияти оширилади

Ўзбекистонда саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.

Ўзбекистонда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилади. Бу ҳадқа Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туман ва шаҳарларда саноат корхоналари билан ишлаш бўйича «республика – вилоят – туман» тамойили асосида вертикал тизим йўлга қўйилади.

Ҳудудларда саноат корхоналари билан манзилли ишлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари бошчилигида солиқ ва статистика органлари, банклар ва иқтисодий инфратузилма корхоналарининг раҳбарларини ўз ичига олувчи ҳудудий штаблар;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика штаби.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 сентябрдан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади.

Туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: