13:30 | 11.07.24

                       

Ўзбекистонда хусусий ОТМларга лицензия бериш тўхтатилди

Ўзбекистонда хусусий ОТМларга лицензия бериш тўхтатилди. Шунингдек, қандай хусусий университетлар ёпилиши маълум бўлди.

Ўзбекистонда ишсиз олий маълумотлилар кўпайиб кетаётгани учун хусусий ОТМларга лицензия бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов YouTube’даги «Лолазор» подкастида маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда таълим сифати нуқтаи назаридан мавжуд университетлар билан ишланмоқда. Чунки ҳар бир олий таълим муассасига қўйилган талаб бор.

«Нечта ўрин бўлиши керак, нечта талаба бўлиши керак. Мана шу нуқтаи назардан барча университетлар текширилмоқда. Қайси бирида салоҳият етмаётган бўлса, ёки ҳажм борасида муаммо бўлаётган бўлса, уларга муаммоларни маълум муддатда ҳал этиш кераклиги ҳақида хат юборилмоқда. Агар хатолар вақтида тўғриланса, уларнинг фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатилмайди.

Талабга жавоб бермайдиганлар судга берилмоқда. Ҳозир ҳам 5 та ОТМ судга берилди. Улар суд жараёнида ўзини оқласа, лицензияси сақлаб қолиняпти. Талабга жавоб бермайдиган бўлса, уни ёпиш бўйича қарор чиқариляпти», — дейди вазир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: