14:03 | 20.09.24
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, сиёсий партиялар ва номзодлар сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда тайёрланган ҳар қандай ташвиқот материалларида бу ҳақда маълумот кўрсатишлари шарт.
2024 йилги Ўзбекистон сайловлари миллий сайлов тизимида илк бор сунъий интеллект ва рақамли технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ўтказилаётганлиги билан ажралиб туради. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 20 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида айтиб ўтилди.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, сиёсий партиялар ва номзодлар сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда тайёрланган ҳар қандай ташвиқот материалларида бу ҳақда маълумот кўрсатишлари шарт.
Шунингдек, ҳар қандай шахснинг тасвири ва овозидан фойдаланишда унинг розилиги талаб қилинади.
Шу билан бирга, сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган ташвиқот материаллари орқали сайловчиларга тезкор ва аниқ маълумот тақдим этиш имконияти кенгаймоқда. Бу жараён партиялар ва номзодлар учун ҳам ташвиқот ишларини осонлаштиради, ҳам сайловчилар учун турли номзодларнинг дастурларини таққослашда замонавий ечимларни тақдим этади.
E-saylov интерактив портали орқали сиёсий партиялар ва номзодлар ўз аризаларини жўнатиш, ҳужжатларини тезкор текшириш ва қонун талабларига мослигини назорат қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Бу тизим номзодлар рўйхатини аниқлаш билан чекланмай, балки ташвиқот жараёнини ҳам осонлаштиради.
Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳар бир рўйхатдан ўтган номзодга мобил телефон орқали хабар берилади ва сайловолди жараёни ҳақида маълумотлар мунтазам тақдим этиб борилади.
Интерактив портал орқали тизимда рўйхатга олинган номзодларга уларнинг ташвиқот жараёнини самарали ташкил қилишда қўшимча ёрдам кўрсатилиши ва сайловчилар билан онлайн мулоқотни йўлга қўйиш имкониятлари ҳам яратилди. Бу жараён мамлакатдаги рақамлаштириш сиёсатининг сайловлардаги илк қадамларидан биридир.
Шунингдек, ташвиқот ишларини оммавий ахборот воситаларида олиб бориш учун давлат марказий телеканалларида бепул эфир вақтлари ажратилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: