15:41 | 06.08.24
Ўзбекистонда норасмий ва яширин иқтисодиёт ҳажми статистик баҳоланди. ЯИМ ҳажми 2023 йилда 25,6 трлн сўмга ошди.
АОКАда 2024 йил 6 август куни «Ўзбекистонда норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижалари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Bugun.uz муҳбири хабар берди.
Маълум қилинишича, анжуманда Статистика агентлиги раҳбари ва ходимлари, Халқаро валюта жамғармаси эксперти, республика вазирлик ва идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Таъкидланишича, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи сўнгги йилларида миллий статистика соҳасини ривожлантириш ва статистик маълумотлар қамровини кенгайтириш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Статистика агентлиги томонидан норасмий иқтисодиётни баҳолашни такомиллаштириш ва яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, норасмий иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2023 йилда 26 трлн сўм қўшимча аниқлик киритилди. Амалдаги 297,3 трлн сўмдан 323,3 трлн сўмга ошди. Шундан, хизматлар соҳасида 6,7 трлн сўм, қурилиш ишлари соҳасида 14,3 трлн сўм, саноат тармоғида 4,9 трлн сўм қўшимча баҳоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳажми 2023 йилда қўшимча ЯИМ 125,6 трлн сўмга ошди ва жами 1 192,2 трлн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми қўшимча 3,4 млн сўмга ошиб, 32,7 млн сўмга етган.
Маълумот ўрнида, юқоридаги статистик ҳисоб-китоблар Ўзбекистон статистика тарихида илк бор амалга оширилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: