21:54 | 19.08.24
Ўзбекистонда Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Президент Қарори 15 август куни қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади.
Тадбирни юқори савияда нишонлаш учун Имом Термизийнинг «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» ва «Сунани Термизий» асарларини мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган кўп жилдлик академик таржима ва шарҳини тайёрланади ҳамда нашр этилади.
2024 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда конференция доирасида Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
2024 йил cентябр-октябрь ойларида Термиз давлат университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ҳамда Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига оид илмий мақолалар танлови ўтказилади.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида «Имом Термизий асарлари бўйича ҳадислар билимдони» танлови ўтказилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: