12:12 | 25.06.24
Ўзбекистонда ЙТҲда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланади. Бирламчи шошилинч ёрдам махсус тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан кўрсатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Йўл транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида»ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Ҳужжат лойиҳаси билан йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳодиса юз берган жойнинг ўзида тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам (биринчи тиббий ёрдам) кўрсатиш тартиби тасдиқланмоқда.
Бирламчи шошилинч ёрдам воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан кўрсатилади. Бунда бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида туриши шарт бўлган зарур тиббий ашёлардан фойдаланилади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган қуйидаги шахслар киради:
Бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатувчи шахс аввал ушбу ёрдамни кўрсатиш учун қуйидаги шароитларни баҳолайди:
Бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатувчи шахс(лар) тез тиббий ёрдам хизматига алоқага чиқиб, жабрланган шахс(лар)нинг фамилияси, исми, ёши, жинси, жабрланиш ҳолати, жойлашган манзили ва контакт телефони маълумотларини тақдим этади. Тез тиббий ёрдам хизмати етиб келиши узоқ вақт талаб этиладиган жойларда яқинроқ тиббиёт муассасасига ёки ташкил етилган тиббиёт пунктига етказиш чоралари кўрилади.
Истисно тариқасида, умуртқа поғонаси жароҳатланиш белгилари бўлса, тез тиббий ёрдам келгунига қадар текис ва қаттиқ ерга ётқизиб қўйилади. Шу ернинг ўзида бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатилади.