19:42 | 26.06.24

                       

Ўзбекистонда кам таъминланганларга қарийб 500 млрд сўм ажратилди

Ўзбекистонда кам таъминланганларга қарийб 500 млрд сўм ажратилди. Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 млрд сўм ундирилди.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» билан боғлиқ жамғармаларга 418 миллиард сўм маблағлар йўналтирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълумот берди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 миллиард сўмлик алимент маблағлари ундирилди. Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 364 нафар шахслар ишга тикланди, тўланмаган 21 миллиард сўмлик иш ҳақи ундирилди.

Ҳокимликлардан компенсация маблағлари билан боғлиқ 300 дан ортиқ ижро ишлари бўйича 155 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиб, фуқароларимиз манфаатлари ҳимоя қилинди. Давлат ижрочиси аралашувисиз 830 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, 452 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: