17:27 | 31.01.24

                       

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоизга қисқарди

16 мингта уй хўжаликлари ўртасида кузатув ўтказилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан  2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлил қилинди.

Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайган. Ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилган.

Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилган. Сирдарё (19,5% дан 13,8% гача), Андижон (17,4% дан 11,9%  гача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9% дан 13,7% гача) сезиларли даражада қисқарган.

Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро (11.9% дан 11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида аниқланган.

Маълумот учун 2023 йилда жами 4,1 млн аҳоли, шундан 2,3 млн нафари доимий ва мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 млн аҳоли ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига бандлигини таъминлашга эришилган.

Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 241,3 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер майдонлари ажратилди.

«20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида 6 745 та тадбиркорлик субъектлари билан 455,0 минг нафар аҳолини бадлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Шунингдек, 472 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 10 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ва 73 минг нафар ишсиз фуқароларга 356 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилди.

181 минг нафар ишсизлар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди ва 183,8 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган МИХ (минимал истеъмол харажатлари) қиймати 621 минг сўмни ташкил этди (2023 йил 568 минг сўм эди).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: