16:59 | 11.09.24
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш учун маҳаллаларга 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилган.
Президент раислигидаги камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилгани таъкидланди.
Маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув ва электр инфратузилмаси учун 120 триллион сўм ажратилди. Шунингдек, 260 минг гектар ер 800 минг аҳоли, аввало ёшларга деҳқончилик қилиш учун даромад келтирувчи актив сифатида тарқатилди.
«Яқинда мамлакатимизда бўлган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори бу нафақат иш ўрни ва даромад, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жуда тўғри йўл эканини эътироф этди.
Ўтган ойда Камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро конференцияга келган 60 дан ортиқ мамлакат экспертлари Ўзбекистон қисқа муддатда яратган тажрибани юқори баҳолади», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: